Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси вилоят бошқаруви мажлислар залида "Вилоят ташкилот (корхона) ва муассасаларида нуронийлар марказлари фаолиятини фаоллаштириш" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра  ҳар йили ер юзида ўн миллиондан ортиқ бола беш ёшга тўлмасдан вафот этади. Аслида бу ўлимларнинг  эллик фоиздан  ортиғини даволаш ёки олдини олиш имконияти мавжуд. Чақалоқларнинг ўнтадан саккизтасини ўз вақтида даволаб, ўлим хавфидан  сақлаб қолиш мумкин. Кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Норин тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасида  болалар ўлимини камайтиришда "Болалар касалликларини даволашни интегрирлашган усулда олиб бориш стратегиясининг аҳамияти" мавзуидаги  семинарни ташкиллади.

Республика ихтисослаштирилган урология маркази мутахассислари бир ҳафта давомида шундай самарали тадбирларни ташкиллашди.

Наманган туманидаги Қумқўрғон қишлоғида фао­лият бошлаган 14-оила поликлиникаси патронаж ҳамшираси Зулфия Қодирова доя Шаҳноза Зокирова билан бирга хонадон кўча эшигини очганида уй эгаси, 52 ёшли онахон Зарифа Қаҳҳорова дарҳол таниди. Ахир яқиндагина Зулфия ва Шаҳноза барча оила аъзоларининг соғликларини текшириб кетишган эди-да.

Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Мустақилликка эришган мамлакатимиз тиббиёти ривожида янги сектор, яъни хусусий муассасалар йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Бозор иқтисо­диё­ти талабларига мувофиқ уларнинг аҳоли соғлигини сақлашдаги ўрни ва аҳамияти ҳам тобора ортмоқда. Одамларнинг талаб ва эҳтиёжига мувофиқ ҳолда муаммоларсиз сифатли ва самарали хизмат кўрсатишга ўрганган юқори малакали мутахассисларимиз катта имкониятларга эга бўлишмоқда. Бунинг учун давлат томонидан ғамхўрлик муттасил кучайтирилаётгани айниқса муҳим аҳамият касб этмоқда.