- Курилди: 451
Публицистика
"1 сентабрь - Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат - Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади. Буюк ва бебаҳо неъмат - мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда". Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорида бежиз бу фикрлар алоҳида таъкидланмаган. Дарҳақиқат, йиллар ўтган сайин ватанимиз равнақига равнақ қўшилаётгани, ўзбек халқининг оламшумул ютуқлари жаҳонда ҳайрат ва ҳавас билан эътироф этилаётгани шундан далолат беради. Қаёққа қарамайлик, йилдан-йилга беқиёс ўзгаришлар кўз ўнгимизда намоёнланаётгани чинакамига истиқлол шарофатидандир.
- Курилди: 607
Инсонлар Аллоҳ берган неъматларнинг шукронасини келтиришмаяптими, ёйинки шукрини адо қилмоғи лозимлигини била туриб, ҳаётга ношукурлик қилиб, кўр-кўрона ёндошяптими, бундай ҳолда бандалардан ушбу неъмат олиб қўйилади ва ўтиб кетади. "Вақт неъматнинг шукри эса уни гўзал амаллар, яхшиликлар билан ўтказиш бўлади", дейилган ҳадису шарифларда. Яна "Икки неъмат борки кўпчилик улардан фойдаланишдан маҳрумдирлар, булар албатта, соғлик ва бўш вақтдир". Атрофдагиларни кузатган киши кўп одамларнинг вақтни ғанимат билиш неъматидан маҳрум эканига гувоҳ бўлади. Ўз кунини ҳуда-беҳуда ўтказиб, хурсанд бўлаётган инсонлар ҳолига ажабланиб қарайди. Аслида ҳар бир кун бизга берилган ғанимат, олий неъмат. Унга шукроналар айтиб, яшамоғимиз зарур. Ахир умр катта бир китоб бўлса, ҳар бир варағи ҳар бир кунимиз эмасми?!
- Курилди: 671
Маълумки, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да аҳолига кўрсатилаётган шошилинч тиббий ёрдамни яхшилаш бўйича ижобий ўзгаришлар қилишга алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда "Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори бу борада мамлакат миқёсидаги навбатдаги ислоҳотларнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Бизнинг вилоятимизда ҳам тиббиётнинг кеча-кундуз бетиним фаолият кўрсатадиган бу муҳим тармоғининг моддий техника базаси тобора бойитиляпти.
- Курилди: 455
Бу давр талаби, фидоийлик мезони, дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Баҳром Юсупов
- Курилди: 497
Наманган Давлат университети мажлислар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб - қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, республика Бош прокуратураси ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалаларига бағишланган семинар - тренинг ташкилланди.