Мухторжон ҳожи Сатторов кўп йиллар болаларга билим берган, ҳатто устозларнинг устози мартабасига эришиб, халқ таълими тизимида моҳир услубчи сифатида фаолият юритган. Фахрий педагог, "Методист ўқитувчи" ҳалол ва фаол хизматлари учун "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонига ҳам сазовор бўлган.

Устозни элга танитган яна бир фазилати ижодкорлик ҳисобланади. Ҳам илмий, ҳам бадиий асарлари тўпламларда ва газета журналларда чоп этиб келинмоқда. Биз айни пайт­да устозни касб байрамлари билан қутлаган ҳолда уларнинг насрий ижодларидан намуналар эълон қиламиз.

    Тиббиёт соҳасида кечаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида малакали шифокорлар тайёрлаш ва тажрибали кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласи диққат марказида турибди. Вилоятимизда ҳам бу йўналишда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт марказларида фаолият олиб бораётган етук мутахассислардан бир гуруҳи ўтган ҳафтада Наманганга юборилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят эндо­кринология ва онкология диспансерлари ҳамда вилоят кардиология маркази каби қатор тиббиёт муассасаларига янги раҳбарлар тайинланди.

 

    Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров бу йил олий тиббий таълим муассасаларини битириб келган ёш мутахассислар билан учрашди.

   Президентимизнинг тиббиёт соҳаси раҳбарлари билан ўтказган селектор йиғилишларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини юқори даражага кўтариш ва чет эллик мутахассисларни юртимизга келиб, даволаш ишларидаги иштирокини таъминлаш билан одамларнинг узоғини яқин қилиш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ҳам муайян тадбирлар амалга оширилмоқда. Россия Федерацияси ва Ҳиндистоннинг етакчи тиббиёт марказлари шифокорлари билан ҳамкорликда рўёбга чиқарилаётган лойиҳалар ижобий натижалар бераётир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун маъқулланди. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.