- Курилди: 463
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 18 мартдаги 112-сонли "Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш юзасидан амалга оширилган ишларни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруғи ижросига мувофиқ вилоят тиббиёт муассасаларида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилди.
- Курилди: 470
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан вилоятимиз тиббиёт ходимлари ўртасидаги ҳамкорлик доираси янада кенгайиб боряпти.
- Курилди: 482
Наманган шаҳридаги қурилиш ва ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи педагогик жамоаси ва ўқувчилари билан Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали ходимлари ҳамкорлигида тиббий тарғибот тадбири ташкилланди.
- Курилди: 415
Бу экологик мувозанатни сақлашдир, дейди суҳбатдошимиз
Наманган давлат университети "Экология" кафедраси
ўқитувчиси Зафаржон АКБАРОВ.
Олам ва одам ҳамиша бир-бирига боғлиқ яшайди. Бирининг ҳолати иккинчисига ўзаро узвий таъсирда кечади. Шундай экан, оламнинг мукаммаллиги одамнинг ҳаётини ҳаловатга тўлдиради, номукаммаллиги эса аксинча. Ўз навбатида одамнинг комиллиги, яъни атрофга бўлган оқилона муносабати олам мувозанатини ушлаб туради. Мабодо, бунга путур етса, оламгинамас, одам ҳам озорланади. Яна ҳам очиқроқ айтганда, соғлиги атроф муҳит номуносиблигидан йўқолади, ҳатто ҳаёти хавф остида қолади. Шундан инсоният дунёга ҳушёр кўз билан, тийрак ақл билан ва қалб билан қараши шарт. Экологик масаланинг долзарблигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Қуйидаги мулоқотимиз шояд ўқувчиларни экологик маданиятини оширишга ундаса.
- Курилди: 514
Биз "Шифокор ва ҳаёт" газетаси ходимлари Наврўз байрами арафасида қадимий ва тарихий қадамжолар - Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳат уюштирдик. Негаки бу икки кўҳна ва ҳамиша навқирон гўша неча асрларки инсонларни ўзига чорлагани чорлаган. Ҳар бири ҳақида кўп ва хўп гапириш ва ёзиш мумкин. Ер юзининг сайқали Самарқандни бироз айлангач, қайтишда саёҳат ва зиёрат қилишни давом эттириш ниятида Бухорои шарифга йўл олдик.