- Курилди: 530
Вилоятда 1 - 7 август кунлари Бутунжаҳон кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлашва рағбатлантиришга бағишланган ҳафталик ўтказилди.
- Курилди: 614
Йиғилишни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М. Жўрабоев кириш сўзи билан очар экан, хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар тўғрисида фикр юритди.
- Курилди: 454
Инсон саломатлиги барча бойликлардан устун туради. Унга ўз вақтида эътибор берилиб, қадрига етилса, ҳеч қандай касаллик хавф сололмайди. Агар бепарво бўлинса, хасталик бутун танани эгаллаб, қаттиқ озор беради. Айниқса, қандли диабет шундай ҳолатга туширади.
- Курилди: 373
1-шаҳар шифохонасининг Лор бўлими жамоаси ҳақидашундай дейиш мумкин.
Агар танангдаги бирор аъзойинг оғриб турса, на ишда унум бўлади, на ўқишда, на юриш-туришингда ҳаловат. Кўзингга оламу жаҳон қоронғу. Ботир Рустамов худди ана шу ҳолатда эди. У анчадан буён кучли бош оғриғи, бурун соҳасининг битишидан азият чекаётганди. Яхшиямки, 1-шаҳар шифохонасининг қўли енгил шифокорлари унинг жонига оро киритишди. Тез кунда Ботирни ўткир сурункали гайморит хасталигидан бутунлай халос қилишди. У оқ халатли нажоткорларига раҳматлар айта-айта, оиласи ва қадрдон меҳнат жамоаси бағрига ошиқди...
- Курилди: 405
Солижон МЎМИНОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши раиси,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар. Ўзбекистон экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ўтириб, ғоят таъсирландим. Тўғриси, эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этиш учун қайси ташкилоту, қайси вазифада фаолият юритишимиздан қатъий назар, барчамиз бирлашиб, аниқ мақсаду ёниқ қалб билан яшашимиз ва ишлашимиз зарурлигини янада теранроқ ҳис қилдим. Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёев чуқур таҳлил ва теран нигоҳ билан мамлакатимизнинг бугуни ва эртасига дахлдор долзарб масалалар моҳиятини тушунтирибгина қолмай, энди бундан буён парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши кераклигини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, қуйидаги сўзларида чуқур ҳаётий ҳақиқат мужассамдир: "...олиб бораётган ислоҳотларимизнинг муваффақияти, авваламбор, сиёсий партияларнинг етуклик даражасига, уларнинг жонажон Ватанимиз олдидаги масъулиятни ўз зиммасига олишга қай даражада тайёр эканига бевосита боғлиқдир".