Унда вилоят "Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси Икромхон Нажмиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4906-сонли фармони ва 2016 йил 28 декабрдаги "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қароридан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида маъруза қилди.
Нотиқнинг таъкидлашича, вилоят бўйича 181 мингдан зиёд нуронийларга эътибор, ғамхўрлик кучайган. Кексалар билан биргаликда маҳалла, ташкилот ва муассасаларда турли тадбирлар ўтказилиб, ёшларни ватан тараққиёти учун фидойилик кўрсатишга изчил даъват этиляпти.
Вилоят Молия бошқармаси бош иқтисодчиси Абдурашид Болтабоев Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган имтиёзларни мисоллар асосида шарҳлади. Саволларга тегишли жавоблар қайтарди. Бошқарув раиси "Нуроний" жамғармаси ҳужжатларини юритиш тартибларини ҳам яна бир бор батафсил тушунтирди.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.