- Курилди: 412
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси катта мажлислар залида тизимда хизмат қилаётган ёшлар вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Бугунги кунда ўттиз ёшгача бўлган ўн минг нафардан зиёд кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари, шифокорлар эл саломатлигини мустаҳкамлаш учун камарбасталик қилишмоқда.
- Курилди: 425
Айни кунларда вилоятимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар ишини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда. Даволаш-профилактика муассасалари фолиятини интеграциялаш борасидаги ишлар фикримиз далилидир.
- Курилди: 471
Солижон МЎМИНОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
Ҳаётимиз осуда, хотиржам ва ҳаловатли кечиши учун аввало танимиз соғ бўлиши зарур. Соғлом инсонгина жамиятнинг ҳамиша фаол аъзосига айланади, ўзи ва юрти учун катта наф келтиради. Шу жиҳатдан қараганда, аҳолини турли касалликлардан муҳофаза қилиш, каттами-кичикми, ҳар бир кишининг саломатлигини доимий сақлашни таъминлаш учун тиббий ғамхўрликни тобора кучайтириш долзарб масаладир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2857-сонли қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида, фаол бажариш учун вилоятимизда аниқ мақсадли ҳамда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
- Курилди: 528
Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида янгича ёндашувларни амалиётга жорий этиш муҳим аҳамият касб этади
Шу йил 24 май куни Президентимизнинг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5052-сонли фармони эълон қилинди.
- Курилди: 494
Аввал хабар қилганимиздек, Поп тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Феруза Бўтаева "Ҳамшира-2017" кўрик-танловининг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб, пойтахтимизда ўтказиладиган якунловчи босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига мушарраф бўлган эди. Ўз устида астойдил ишлаб, малакасини тинмай ошириб бораётган ҳамюртимиз мамлакатимиз ўрта тиббиёт ходимларининг энг нуфузли кўрик-танловида билимдон, зукко ва юқори маҳорат соҳиби эканлигини намойиш қилди. Ҳакамлар ҳайъати унинг юксак натижаларини эътироф этган ҳолда иккинчи ўринга лойиқ, деб топди.