дейди суҳбатдошимиз ВССБнинг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар фаолиятини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси Назиржон ДАВЛАТОВ

- Назиржон Узоқович, яқинда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори хусусий тиббиёт муассасалар жамоалари учун айни муддао бўлди, албатта. Аввало, мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини изоҳлаб берсангиз?

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши сим орқали кенгайтирилган тарзда ўтказилди. Унга бошқарма бош мутахассислари, вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг раҳбарлари, Наманган шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларининг бошлиқлари, уларнинг оналик ва болалик муҳофазаси бўйича ўринбосарлари, акушер-гинекологлар, педиатрлар, умумий амалиёт шифокорлари, катта ҳамширалар, патронаж ҳамширалари таклиф этилди.

Ҳаёт эзгулик билан гўзал. Инсон борки, ширин орзу-умидлар билан яшайди. Уларнинг рўёбига эришиш учун барчамизга олий неъмат- саломатлик ғоят зарур. Баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. "Аср вабоси" номини олган гиёҳвандлик ана шундай бало-офатлардан бири саналади. Бу ҳолат шундай разилки, ўз домига тортган одамни разолат дунёсига етаклайди ва жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини билмай қолади.

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ пойтахтимиздаги етакчи тиббиёт марказларининг вакиллари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларига келиб, аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Жумладан, яқинда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти олим-шифокорлари Наманганда бўлишди.

ёхуд мутахассис меҳмонлар мезбонлар хизматида

Ўтган ҳафта Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг бир гуруҳ юқори малакали мутахассислари ҳам вилоятимиз туманларида иш юритишди. Уларга марказ бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори Бахтиёр Амирқулов раҳбарлик қилди.