- Курилди: 387
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида спорт-соғломлаштириш тадбирларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
- Курилди: 550
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашувда тиббий хизмат даражасини давр талаблари асосида юксалтириш ва даволашнинг замонавий технология ва усулларини кенг жорий этиш каби вазифаларни белгилаб берган эди. Вилоятимизда ҳам бу борада изчил иш олиб борилмоқда. Айниқса нодавлат тиббиёт муассасаларида жорий қилинаётган янгиликлар эътиборга моликдир.
- Курилди: 472
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да юртдошларимизга маданий хизмат кўрсатиш кўлами янада ортади. Аҳолини театр санъати билан яқиндан таништириш, маданий дам олишини ташкиллаштириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш мақсадида мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари билан учрашувлар уюштирилмоқда. Яқинда Ўзбекистон давлат сатира театри жамоаси вилоятимизда ижодий сафарда бўлди.
- Курилди: 472
Вилоятимиздаги хусусий тиббиёт муассасаларида ҳам диагностика ва даволаш ишлари тобора такомиллаштирилмоқда. Клиника ва шифохоналарда ҳозирги замон тиббиёти ютуқлари дадиллик билан жорий этилаётир. Жумладан, яқиндагина иш бошлаган амбулатор шароитда тиббий радиология - МРТ диагностикаси билан шуғулланувчи "Salomat fayz servis" масъулияти чекланган жамият фаолияти ҳақида шундай фикр билдириш мумкин.
- Курилди: 575
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси, вилоят ҳокимлиги ва вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури" лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказилди.