- Курилди: 331
Шифокор зиммасидаги вазифа ғоят нозик. Вақти келганда яшаш учун курашаётган беморни бир оғиз ширин сўз ҳаётга қайтаради. Шу боис тиббиёт ходимларидан ширинсуханлик, зийраклик, камтаринлик,фидойилик талаб этилади. Ҳаётда учраган машаққатларни енгиб ўтишга ўзида куч ва сабр-тоқат топган кишигина ҳақиқий шифокор бўла олади.
- Курилди: 484
Жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилишида инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Йиғилишда кўплаб вазифалар қатори ҳудудларда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун "Саломатлик" поездларини ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилди.
- Курилди: 393
Мамлакатимиз Мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир ҳафталик хотин-қизлар форуми ўтказилди. Форумнинг дастлабки куни Наманган "Телеком" боғламасида матбуот анжумани билан бошланди. Унга вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари раҳбар ва ходимлари, шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари раислари, ёшлар вакиллари таклиф этилди.
- Курилди: 497
Вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва "Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янда такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси изчил таъминланмоқда.
- Курилди: 540
Солижон МЎМИНОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
Истиқболли юртимизда қутлуғ айём яқинлашаётган сари ўтган йигирма олти йиллик ўзгаришларнинг миқёси нақадар кенглиги, халқ ҳаётини тубдан ўзгартириб юборганлиги кўз ўнгимизда тобора ёрқинроқ намоён бўлаверади. Биз эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этаётирмиз. Бу борада миллий ғоямизга айланган уч муҳим вазифа - юрт тинчлиги, ватан тараққиёти ва халқ фаравонлиги барқарорлигига эришиш ҳамиша муҳим бўлиб қолаверади.