Тадбирни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов олиб борди. У дастлаб Тошкентдаги Симпозиумлар саройида ўтказилган Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи тафсилотлари билан таништирди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё­евнинг мазкур қурултойдаги "Жисмоний ва маънавий етук ёшлар - эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир" деб номланган маърузаси мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳусусида мулоҳаза юритди.

Учрашувда таъкидланганидек, Юртбошимиз ташаббуслари билан "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ўзбекис­тон ёшлар иттифоқи нав­қирон авлод орасига чуқур кириб борадиган муҳим институтга айланиши шубҳасиз.

Вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси тизимидаги муассасаларда хизмат қилаётган ёшлар билан ишлаш масаласи устувор аҳамият касб этади. Келгусида бу фаолият билан алоҳида шуғулланувчи тузилма шакллантирилади. Бу борадаги ишларни тизимли олиб бориш учун мутасадди белгиланди. Жумладан, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази врач-эпидемиологи Ҳусанбой Мирзаев зиммасига бу масъулиятли вазифа юкланди.