Яқинда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида тантанали тадбир ташкилланди. Бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов Феруза Бўтаевани эришган ютуғи билан қутлади. Фаоллиги ва изланувчанлиги билан тенгдошларию касбдошларига ўрнак бўлаётган кўрик-танлов совриндорининг келгусидаги фао­лиятида омадлар тилади.

Шуниси, эътиборга моликки, "Ҳамшира-2017" кўрик-танловида иккинчи ўринни эгаллагани учун Феруза Бўтаева тиббиёт олийгоҳларидан бирига имтиёзли равишда қабул қилинади.