- Курилди: 472
Инсон саломатлигини сақлаш долзарб масалалардан бири. Бу узоқ тараққиёт билан ҳам боғлиқ. Ривожланишнинг қайси даврини олиб қарамайлик, мазкур масала давлатларнинг муҳим ижтимоий мақсадлари сирасига киритиб келинганлигини кўришимиз мумкин. Инсон саломатлиги хақида қайғуриш давлатлар сиёсатининг инсонпарварлик моҳиятини ташкил этади. Унинг замирида генофонди сақланиши, аҳолининг фаровон яшаши, оилалар мустаҳкамлиги, келажак ворислари бўлмиш ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний бақувват бўлиб вояга етиши ётади.
- Курилди: 532
Вилоят ҳокимлиги ва Республика байналмилал маданият маркази ҳамкорлигида "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида ташкилланган фестивалнинг очилиш маросими Наманган давлат университетида "Инсон манфаатлари улуғ қадрият" номли талаба ёшларнинг тасвирий санъат кўргазмаси ва "Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик - барқарорлик омили" мавзуидаги очиқ мулоқот билан бошланди.
- Курилди: 499
Наманган давлат университетида 18 майдан буён "Ҳар бир ўқувчи ва талаба эътиборда" шиори остидаги навбатдаги акция мувафаққиятли ташкилланмоқда.
- Курилди: 508
31 МАЙ - БУТУНЖАҲОН ТАМАКИ ЧЕКИШГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ
Чекиш сурункали ноинфекцион касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларидан бири ҳисобланади. Тамаки тутунида 4000 дан ортиқ кимёвий бирикмалар мавжуд. Улардан 40 дан ортиғи саратон касаллигини қўзғатувчи ўта хавфли заҳарлардир. Шундай экан, бу ярамас одатдан ўз вақтида воз кечиш ғоят зарур ҳисобланади.
- Курилди: 434
Тамаки маҳсулотлари чекиш инсон соғлиги учун зарар эканлиги маълум. Бироқ кўча-куйда, озода хиёбонлар, айниқса, йўловчи транспортларида тоза ҳавони никотин билан булғаётган, қолдиқларини дуч келган жойга ташлаб кетаётганлар ҳамон учрамоқда. Энг ачинарлиси, чиройи кун сайин гўзаллашиб бораётган вилоятимиз кўчалари, пиёдалар юриш йўлаклари, аҳоли гавжум жойлар ифлос қилинмоқда. Бундай ҳолатларга барҳам бериш зарур, албатта.