Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аҳолига тезкор ва малакали тез тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида тез ёрдам бригадалари сони 155 тадан 178 тага кўпайтирилди. Улар малакали шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари билан мустаҳкамланди. Хизмат тасарруфидаги автотранспорт парки янгиланмоқда. 77 та янги тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳамда 8 дона "Ниссан" реанимобили олинди. Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги туркум санитар автомашиналари етказиб берилди. Мустақиллик айёми арафасида яна 22 та янги "Дамас" АМБ русумли автомашиналар юртдошларимизга хизмат кўрсата бошлайди.
Мавжуд 32 та тез ёрдам автомашиналарига GPS навигаторлари ўрнатилди. Диспетчерлик хизмати хонасида монитор ишга туширилганлиги натижасида санитар автотранспортларини бевосита назорат қилиш ва ёқилғи маҳсулотларини тежашга эришилди. 2017 йилда ҳар бир чақирув учун ажратилган маблағ миқдори 2,5 баробар кўпайтирилганлиги ҳам эътиборга моликдир.