Матбуот анжуманини вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳилола Юсупова кириш сўзи билан очди.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Дилноза Акрамова, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раисининг тадбиркорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Мавлудахон Абдуҳалимова, вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвиддин Мансуров сўзга чиқиб, хотин-қизлар форуми эътибордан четда қолган кўплаб қиз-жувонларнинг ҳаётига янги нафас олиб кириши, бевосита мулоқотлар уларни ижтимоий воқеликдаги иштирокини таъминлаши лозимлигини таъкидлашди.
Ҳафталик форум доирасидаги биринчи тадбир "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимининг мажлислар залида бўлиб, у "Мен ҳам етакчи бўлмоқчиман" дея номланди. Мазкур мавзу юзасидан бу ерга вилоят миқёсидаги раҳбар аёллар, партиялар фаоллари, депутат хотин-қизлар, шаҳар ва туманлардан ёшлар вакиллари, журналистлар таклиф этилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Халқ Демократик партияси вилоят кенгашининг раиси Дилором Абдураҳимова сўзга чиқиб, сиёсий партия олдида турган вазифалар, амалга оширилаётган кўплаб хайрли ишлар ҳақида гапирди.
"Мен ҳам етакчи бўламан" деб номланган юзма-юз мулоқотда "Наманган садоси" газетаси муҳаррири Комилжон Файзиев, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари Муҳаббат Раҳмонова, Ойхон Эркинжонова ва бошқалар фаол қатнашдилар.
Хотин-қизлар форумининг навбатдаги тадбири Наманган Давлат университетида олима аёллар билан учрашув ва китобхонлик хусусида бўлиб, унда китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилди.