- Курилди: 795
Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 57-Гул байрами бўлиб ўтмоқда. Жорий йилнинг 1 июнига қадар давом этадиган анъанавий шодиёнада ташкилотлар, корхона ва муассасалар ҳамда миришкор гулчилар томонидан яратилган кўргазмалар намойиш этиляпти. Турли кўнгилочар дастурлар, таниқли санъаткорларнинг чиқишлари уюштирилмоқда.
- Курилди: 488
Вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартда қабул қилинган "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш борасида изчил иш олиб борилмоқда. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаларида автопаркни янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, қисқа фурсатда 33 та "Дамас-амбуланс" санитар автомашинаси олиб келинди. Куни кеча мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 15 та янги автомашина тақдимоти бўлиб ўтди. Йил охирига қадар яна бир неча туркум автомобиллар вилоятдаги тез тиббий ёрдам бригадаларига етказиб берилади. Муддатини ўтаб бўлган эски автомашиналарнинг ўрни 100 дан зиёд янгилари билан тўлдирилади.
Р. МАМАДАЛИЕВ тасвирга туширган.
- Курилди: 647
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ҒАМХЎРЛИК ОҒУШИГА ОЛИНАДИЛАР
дейди ВССБ мутахассиси Дилфуза Болтибоева
- Дилфуза Сотволдиевна, эртадан кейин вилоятимизда ёзги соғломлаштириш мавсуми бошланади. Мавсум муваффақиятини таъминлаш учун ВССБ тизимида қандай тайёргарлик ишлари амалга оширилди?
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 мартдаги "Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳ йиғилиши"да белгиланган тадбирларни изчил ижроси таъминланмоқда.
- Курилди: 696
Вилоятимизда фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада юқори пағонага кўтариш, айниқса, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини бугунги кун талаблари даражасида ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2857-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар эътирофга лойиқдир.
- Курилди: 477
Салкам 80 ёшли Абдужаббор ота 41 йилдан буён қандли диабет билан курашиб, ҳамон бардам яшаётганига мингдан-минг шукроналар айтади.