Гўзал диёримиз чинакамига бетакрор, чинакамига ягона. Бундай жаннатмонанд юрт бошқа қаерда бор?! Тинч, осойишта. Одамлари меҳр-оқибатли. Ёшлари кексаларга ҳурматда. Кексалари ёшларга иззатда. Бундай қадриятли, қадри баланд юртда яшашнинг ўзи катта бахт. Шу боис, дўстларимиз ҳайрату ҳавасда.
Лекин бизларга ҳасад кўзи билан қарайдиганлар ҳам йўқ эмаслигини сира-сира ёдимиздан чиқармаслигимиз шарт. Айниқса, шодиёна кунларимизда қувончимизни ғамга айлантиришни, тотли ҳаётимизга оғу солишни кўзлайдиганлар топилмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Шундай экан, ҳушёрлик турмуш тарзимизга айланмоғи шарт. Ҳушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш-бу бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий масала эмас, балки кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги байрами арафасида ҳушёрлик ва огоҳликни янада кучайтириш биринчи галдаги вазифалар қаторига киради. Вилоятимиздаги барча даволаш-профилактика муассасаларида бу борада изчил иш олиб борилмоқда. Навбатчиликлар кечаю-кундуз йўлга қўйилган. Масъул шахслар томонидан доимий назорат ўрнатилган. Мақсад битта - у ҳам бўлса тинчликни кўз қорачиғидай асрашдир.
Ҳурматли ҳамюртлар! Энг улуғ, энг азиз байрамимизни кўнгилдагидай шоду хуррамлик билан ўтказиш учун сергакликни бирор дақиқа унутмайлик! Агар шифохоналарда, одамлар кўпроқ тўпланадиган жойларда, ҳатто маҳаллаларда шубҳали нотаниш кимсаларга назарингиз тушса, асло бепарво ўтиб кетманг, дарров сўраб-суриштиринг. Кўнглингиз тўлмаса, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга зудлик билан хабар етказинг. Бу билан аввало, ўз иш жойингизни, яшаш жойингизни, қолаверса, бошқаларни ҳам хавфдан сақлаган бўласиз.
С. ТОЖИБОЕВ.