Яқинда Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида ёшлар иттифоқининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳозирда фаолият юритаётган олти юздан зиёд навқирон авлод вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси ёшлар иттифоқи раиси Камола Қаҳҳорова, бош врач ўринбосари С. Худойқулов, касаба уюшма қўмитаси раиси Ш. Кимёназарова, бош ҳамшира Р. Ражабовалар ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритишди.
Биз янги имкониятлардан руҳланиб, ватанимиз равнақи ва халқимиз саломатлиги учун янада астойдил хизмат қилишга, юксак ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилаверамиз.
Ҳилола АБДУЛЛАЕВА.