Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг бу галги йиғилиши "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Фармон ва Қарорлари талабларининг ижроси ҳамда "2015 - Кексаларни эъзозлаш йили" давлат дастури бўйича амалга оширилган ишлар, 2016 йилдаги вазифалар"га бағишланди. Шу ҳақида бош­қарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулходи Иминов маъруза қилди.

Маънавият бизлар учун ҳамиша долзарблиги билан ҳаётий эҳтиёжга айланганки, ҳеч бир соҳада усиз кутилган натижага эришиб бўлмайди. Инсонлар саломатлигининг посбонлари эса қанчалик юксак маънавият соҳибларига айланишса, даволанаётган беморлари халоскорларига, шунчалик ихлос қўйишади, меҳр боғлашади. "Тиббиёт ходимлари маънавияти китобида таъкидланганидай: "Тиббиёт ходими бемор билан мулоқотга киришар экан, унинг кўз ўнгида маълум маънода камчиликлардан холи, юксак ахлоқли инсон сифатида гавдаланиши зарур. Ўз ахлоқ нормаларини тўғри белгилай олмаган тиббиёт ходими бемор кўз ўнгида обрўсизланади. Обрўсини йўқотган тиббиёт ходими эса, табиийки, ўз бемори билан талаб қилинган савияда мулоқот қилишга маънавий ҳаққи бўлмайди. Тиббиёт ходими маънавияти деганда шахсиятдаги, тарбия ва одобдаги ҳамда амалиётдаги барча ижобий хатти-ҳаракатлар мажмуаси тушунилади". Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Маънавият ва маърифат Кенгаши амалга ошираётган тадбирлардан кўзда тутилган мақсад ҳам ана шундай.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг Маънавият ва маърифат Кенгаши 2015 йил учун белгилаган тадбирларининг изчил бажарилиши деярли таъминланди. Лекин бу соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар ҳали анчагина. Соҳага мутасаддилар масъулиятини тобора ошириш доимий долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Вилоят тиббий диагностика маркази анжуманлар залида ўтказилган семинарда худди шу масалага эътибор қаратилди.

Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонуни қабул қилинди.

Малоҳат ҚирҒизбоева,

Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи ўринбосари.

Она ва бола эгиз тандек бир-бирига боғлиқ. Соғлом аёлгина соғлом фарзандларни дунёга келтира олади. Шунинг учун ҳам истиқлолли юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсати даражасида устувор вазифага айланган. Бу юмуш биз тиббиётчиларнинг ҳамишалик диққат марказимизда туради.