- Курилди: 1064
Вақт ҳамиша олға қараб юради. У макон ва замонда кечага айланади, бугунга мазмун киритади, эртага ошиқтиради. Энг муҳими, доим биз билан биргалиги-ю, доим бизга ғаниматлиги. Эзгу ниятларимизга етишмоқ эса уни ҳамиша қадрлашимизда, мақсад муддаомиз сари астойдил интилишимизда. Поёнига етаётган 2015 йилга мисол тариқасида нигоҳ солсак, "Кексаларни эъзозлаш йили" сифатида тарих зарварақларидан муносиб ўрин олди. Биргина Давлат дастури бўйича барча манбалар ҳисобидан 2 триллион 246 миллиард сўм ва 225 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланганининг ўзиёқ бу борадаги ишларнинг кўлами ниҳоятда кенг бўлганлигини яққол далиллайди. Халқимиз, айниқса қария отахон ва онахонларимиз кўнгиллари бу қадар юксак эътибордан беҳад миннатдорчилик туйғуларига тўлиб-тошгани ҳаётий ҳақиқатдир. Шунинг учун якунланаётган йил билан мамнун кайфиятда хайрлашмоқдамиз.
- Курилди: 626
Солижон МЎМИНОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
Ҳар бир қонун ҳаёт талабидан келиб чиқиб қабул қилинади. Айни маҳалда амалдагиларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати ҳам туғилиши табиий. Чунки, тезкор замон мавжуд тартиб-қоидаларни тобора такомиллаштиришни тақазо этиб бораверади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўртинчи ялпи мажлисида худди шундай масалалар муҳокамага қўйилди.
- Курилди: 679
Наманган шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси Солижон Мўминов олиб борди.
- Курилди: 695
"Ҳаёт бор экан, давлат, эл-юрт бор экан, ўзинг туғилиб ўсган, ота-боболаринг хоки ётган, эртага фарзандларинг камол топадиган тупроқнинг ҳар бир қаричини муқаддас билиб, уни ҳимоялаш, зарур бўлса, бир йўла жон фидо этишга тайёр туриш керак". Президентимизнинг сўзлари ҳамиша ёшларни, ҳатто катталарни ҳам Ватан тинчлиги учун масъулликка даъват этиб туради. Зеро, Ватанни севмоқ иймондандир. Севиш эса ардоқлашдан, кўз қорачиғидай асраб-авайлашдан бошланишини ҳар биримиз яхши биламиз. Ватан ҳимоячилари деганда фақат форма кийган ҳарбий хизматчиларнигина тушунмаймиз. Шу Ватанда, шу заминда яшаётган бутун халқимиз, эркагу аёлларигача- ҳамма-ҳаммамиз Ватан тинчлиги учун масъулмиз. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилган кун - 14 январь барчамизга бирдай қадрли байрам ҳисобланади.
- Курилди: 746
Туманда қисқа вақт мобайнида инвестиция Дастури асосида жаҳон андозаларига мос, ўзига хос усулда замонавий бинолар қад кўтарди, мукаммал таъмирланди. Улар "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозланди. Бу эса жамоани янги ютуқларга чорлади. Йил эса муваффақиятли якунланди. Қувончлиси, республикада ўтказилган "Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши даволаш-профилактика муассасаси" кўрик-танлови Дипломи билан тақдирланди.