- Курилди: 651
Норин туманидаги барча қулайликларга эга бўлган "Норин" болалар оромгоҳининг биринчи мавсумида 200 нафар болажонлар мириқиб дам олишди.
- Курилди: 786
Аввал хабар қилганимиздек, вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика "Sen Yolg'iz emassan" болалар жамоат фонди билан ҳамкорликда ана шу шиор остида акция ташкиллади. Жорий йилнинг 9 - 13 июнь кунлари вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида туғма ногирон болаларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилди. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида уюштирилган мазкур тиббий тадбирни Тошкент педиатрия тиббиёт иститути клиникаси мутахассислари амалга оширдилар.
- Курилди: 643
Аввал хабар қилганимиздек, 30 майдан 4 июнга қадар республикамизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ва "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остида ижтимоий акция бўлиб ўтди. Вилоятимизда ҳам бу муҳим жараён муваффақиятли кечди. Наманган шаҳридаги 5-оила поликлиникасида ҳамда Мингбулоқ, Янгиқўрғон, Чортоқ, Норин ва Чуст туманларидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда пойтахтимиздан ташриф буюрган ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари, таниқли шифокорлари вилоятимиздаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда аҳолининг барча қатламларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдилар.
- Курилди: 1205
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти томонидан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида аҳоли вакилларини бевосита туманларда қабул қилиш амалиёти жорий этилган. Яқинда Чортоқ ва Норин туманлари аҳолиси ҳам ана шундай имкониятдан баҳраманд бўлди.
- Курилди: 670
Мамлакатимизда келажагимиз ворисларининг баркамол вояга етишлари учун барча имкониятлар яратиб қўйилган. Тақдир тақозоси билан ўзгалар қаровига муҳтож болаларга ҳам алоҳида меҳр ва эътибор кўрсатилмоқда. Жумладан, Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйида парваришланаётган жажжилар ҳам ана шундай ғамхўрлик оғушидалар.