- Курилди: 715
Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали театрига жамулжам бўлган даволаш-профилактика муассасаларининг ҳамширалари Наврўз ва хотин-қизлар байрамлари арафасида ғоят мароқли анжуманнинг иштирокчисига, концерту саҳна асарларининг томошабинига айланишди.
- Курилди: 701
Маълумки, сўнгги йилларда оммавий ахборот воситаларида ёритилаётган маълумотларга кўра, дунёдаги бир қатор мамлакатларда, жумладан, республикамизда ҳам қўшни давлатлар орқали куйдирги, ўлат, геморрагик иситма, қутириш ва бошқа кириб келиши мумкин бўлган юқумли касалликлар хавфи туғилмоқда. Шу сабабли яқинда вилоят ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режага мувофиқ Учқўрғон чегара-божхона мажмуасида "Халқаро аҳамиятга эга юқумли касалликларнинг кириб келиш хавфи туғилганда тегишли хизматлар ва идораларга ҳамда раҳбарларга ахборот етказиш, юзага келган хавфни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда ҳаракатланиш" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи тадбири ўтказилди.
- Курилди: 619
Архив ҳужжатлари жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ олиб борилади. Йиғиш ҳисобини юритиш, бут сақлаш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этишнинг ягона тартибига қатъий амал қилиш керак. Бу хақда соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳам бир қатор буйруқ ва тавсиялари чиқарилган. Бошқарма бошлиғини 2015 йил 6 майдаги 163-сонли буйруғига асосан тизимдаги тиббиёт муассасалари ва тиббиёт коллежларидаги мавжуд архив хизмати ҳолатлари ўрганилиб, бу борадаги камчиликлар аниқланди. Архивга масъул ходимларнинг иш юритишдаги билимлари саёзлиги, меъёрий ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги маълум бўлди. Туман тиббиёт бирлашмаларида архивга хона ажратилмаганлиги сабабли ҳужжатлари ертўлаларда қаровсиз ва аянчли ҳолатда сақланаётганининг гувоҳи бўлдик. Наҳотки, мутасадди раҳбарлар ҳар бир вароқ ҳужжат орқасида бир инсоннинг тақдири ётганини билишмаса?! Ахир бир кун келиб, кимдир қарилик ва яна кимдир ногиронлик нафақасига чиқмоқчи бўлиб мурожаат қилса, архив ходими керакли ҳужжатларни топиб беролмаса, фуқаро қай аҳволга тушишини бир тасаввур қилиб кўринг-а...
- Курилди: 814
Бу ҳақда қуйидагиларни билиб қўйинг:
Юридик шахсни ташкиллаш учун, аввало, туман(шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларига бориб, зарур хужжатларни тақдим этиш ва тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш лозим.
- Курилди: 792
* "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!"
* "Патронаж ойлиги"
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан келгуси ҳафтада юртдошларимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини янада ошириш мақсадида иккита ғоят муҳим тиббий тадбирни амалга оширишга киришилади. Бинобарин, 29 февралдан 5 мартга қадар мамлакатимизда "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остида акция ўтказилади. 1 мартдан 1 апрелга қадар эса "Патронаж ойлиги" ташкил этилади.