Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов, бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Матлуба Жамилова, Наманган шаҳар 1-шифохона бош врачи Тоҳиржон Бойдадаев ва бошқаларнинг эзгу тилаклари тингланди. Бундай эҳтиромлар тўкин дастурхон атрофида ҳам давом этди.

- Юртимизда меҳр-оқибат ҳамиша барқарор, - дейди муассаса раҳбари Назирахон Ҳамдамова. - Саховатли инсонларнинг бу ердан қадамлари узилмайди. Айниқса, бугун тўйболаларни тўёналар билан қутловчилар жуда ҳам кўпайишди. Ҳаммаларига мингдан-минг раҳмат!

Биз мукаммал таъмирланган муҳташам бинолардаги қулай шароитларда яшаб, даволаниб, тобора соғ­ломлашиб ўсаётган болажонларнинг юзларидаги табассумни кўриб, истиқлолли Ватанимизда ўксик кўнгилли болаларгача бахтиёрликдан баҳрамандликка эришаётганига ғоят фахр туйдик. Худо хоҳласа, келгусида умидли кўзлари ёниб турган, аъло кайфиятдаги шу болалар ҳам соғлом тенгдошлари сафига қўшилишига ишонч ҳосил қилдик.

Ўз мухбиримиз.