Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида ўтказилган тадбирни ВССБ бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Матлуба Жамилова бош­қариб, кун тартибидаги масалаларни қисқача таништирди. Сўнг вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳилола Юсуповага сўз берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, вилоятдаги ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда эл бахту саодати йўлида кўплаб хайрли ишлар қилинмоқда. Турли байрамлар арафасида ташкил этилаётган "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остидаги соғломлаштириш тадбирлари ҳам шулар жумласидандир. 29 февралдан 5 мартга қадар давом этадиган нав­батдаги акция боис кўплаб ҳамюртларимизнинг саломатлигини мус­таҳкамлашга муваффақ бўлинмоқда.

Республикамиз бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида 1 мартдан 1 апрелга қадар "Патронаж ойлиги" эълон қилинди.

Бу йил халқимиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигини кўтаринки руҳда нишонлашга қизғин тараддуд кўрмоқда. Мустақиллик йилларида жамиятимизнинг барча соҳаларида, хусусан соғ­лиқни сақлаш тизимида ибратли натижаларга эришилгани халқимизнинг саломатлигини асраш, ҳар бир инсоннинг замонавий тиббий ёр­дамдан баҳрамандлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида бу йўналишдаги ишлар тубдан кенгаймоқда.

"Патронаж ойлиги" Наманган шаҳридаги бирламчи тиббий-санитария хизмати муассасаларида ҳам уюшқоқликда ташкил этилди. 1-оила поликлиникасининг нафақат патронаж ҳамширалари эмас, балки барча шифокор мутахассислари аҳоли хонадонларига бориб малакали тиббий хизмат кўрсатишмоқда.