"Патронаж ойлиги" доирасида ташкилланаётган тадбирлар Поп ва Чуст туманларида ҳам уюшқоқликда ўтказилмоқда.

- Туман кўп тармоқли поликлиникамизда 123 нафар ҳамшира фаолият олиб боряпти. Уларнинг 22 нафарини патронаж ҳамширалари ташкил этади. Биз ойлик ўтказилиши муносабати билан вилоят соғ­лиқни соқлаш бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда аниқ вазифалар олиб, ўзимиз ҳам ходимларимиз билан тадбирлар режасини туздик. 4 нафар доямиз ҳам малакали, ўз касбининг усталари хисобланишади. Тарғибот ишларини кучайтирганимиз, аҳолининг тиббий саводхонлиги ошаётгани боис барча ҳудудларимизда "Патронаж ойлиги"нинг биринчи ярмидаёқ юқори натижа кашф этиляпти, - деди кўп тармоқли марказий поликлиника катта ҳамшираси Сотқиной Қамариддинова.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залига бу гал патронаж ҳамширалари ва маҳалла фаоллари билан таклиф этилган эдилар. Бундан мақсад республика миқёсида ташкилланаётган танловнинг вилоят босқичини ўтказиш эди.

Бу инсон олмослик оқ халатлилар

"ота"си Маъруфали Мамадалиевдир.

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда).

Маъруфали шошилинч равишда боланинг бўйнига тиғ теккизди. Мақсади кекирдагидан пастдаги трахеяни тешиб тушиб, металл найча қўйиш эди. Шунда ҳаво бемалол ўпкага киритиларди. Бахтга қарши жарроҳ кесилган бўйиннинг ичини пайпаслаганида - трахеяни бармоқлари тополмади. Икки-уч бор қидирганида умуртқа поғанасини сезди, холос. У таажжубда қотиб қолди. Лекин дарров ўзини қўлга олди. Вақт зиқлиги, ҳар дақиқагинамас, ҳар лаҳза ғаниматлиги учун устозлари ўқиш чоғида уқтирган кутилмаган нозик ҳолатларда қандай йўл тутиш зарурлигини эслашга уринди. Қарангки, кўз олдида хаёлан Тошкент тиббиёт ходимлари малакасини ошириш институти ўқитувчиси, лор бўйича республика бош мутахассиси, профессор Иброҳимов гавдаланди.

Болаларимиз саломатлиги учун қайғуриш - келажакка мустаҳкам пойдевор қўйиш билан баробар. Шунинг учун ҳам мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ оналар ва болалар соғлигига эътибор Давлат сиёсати даражасида устувор вазифага айланган. Бу албатта, ўзининг қувончли самараларини бераётир. Айниқса, жорий йилда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида вилоятимизда қатор ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Истиқлолли юртимизнинг чин иқболли хотин-қизларини ҳар қанча эъзозласак, ҳар қанча мақтасак оз. Чунки, уларсиз ҳаётнинг ўзини тасаввур этиб бўлмайди. Барча даволаш-профилактика муассасаларида эл саломатлигини сақлашда кечаю-кундуз жонкуярлик кўрсатаётган шифокорларнинг кўпчилигини аёллар, қизлар ташкил этишади. Мактаб, коллеж, лицей ва олийгоҳларда ҳам уларнинг ўрни алоҳида. Корхона-ю, ташкилотларда катта кучга эга бўлганлар ҳам шулар. Демак, аёл-она, аёл-уй бекаси, аёл-ишчи, аёл-зиёли. Қизлар эса уларнинг ўринбосарларидир.