- Курилди: 925
"Биз озод ва обод Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллиги кенг нишонланадиган 2016 йилга катта мақсад ва режалар билан қадам қўйдик. Янги тарихимизнинг энг ёрқин саҳифасини ташкил этадиган ана шу буюк санага ҳар томонлама муносиб ва салмоқли ҳисса қўшиш Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун улкан шарафдир..." Президентимиз бу сўзларни мамлакатимизни 2015 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузалари чоғида бежиз алоҳида таъкидламадилар. Ахир биз чорак аср давомида беқиёс ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айландик. Ватанимиз тараққиётида ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир оиланинг, ҳар бир маҳалланинг, ҳар бир меҳнат жамоасининг - ҳамма-ҳамманинг ўзига хос улуши бор ва айни маҳалда ҳам шу мақсад ҳар биримизда устувор бўлиб қолиши ғоят муҳим.
- Курилди: 780
Бизнинг миллий ғоямиз - юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги. Шу уч юксак тушунчанинг мазмун-моҳиятини теран англаб етган киши жамият олдидаги бурчини ҳамиша ҳалол ва фаол адо этишга интилиши табиий. Тиббиёт марказимиздаги тарғибот тадбирларини ана шу мақсадда изчил ташкиллаш ҳаракатида бўлишга одатланганмиз.
- Курилди: 693
дейди мамнуният билан меҳнат фахрийси,
2-гуруҳ ногирони Олимжон ҳожи ота Иброҳимов.
Яқинда таҳририятимизга тўрақўрғонлик моҳир қандолатчи-ҳунарманд ва тадбиркор инсон қўнғироқ қилиб, шифокорлардан беҳад миннатдор эканлигини, имкони бўлса, газетамиз орқали уни тиббиётчиларга етказишимизни илтимос қилдилар. Биз эса ҳузурларига бориб, дил изҳорларини ёзиб қайтдик. Мухтасар мулоқотимиз ғоят мароқли кечди.
- Курилди: 852
Бу вилоят эндокринология диспансеридир
Наманган шаҳрида фаолият юритаётган эндокринология диспансери шу соҳадаги вилоятда ягона шифохона ҳисобланади. Унга раҳбарликни олий тоифали врач, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси Баҳриддин Сиддиқов (суратда) ўз зиммасига олганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин анчагина ижобий ишлар қилиндики, аҳил жамоанинг фаолиятидаги самарадорлик яққол кўзга ташланди. 160 ўринли муассасада 18 нафар врач ҳамда 60 нафар ҳамшира беморлар муолажасини қулай шароитларда ҳамиша юксак тиббий талаблар даражасида адо этишга одатланишган. Бу ерда давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ижтимоий таъминотнинг тўла-тўкислигидан хастаҳолларнинг аҳволлари тезроқ енгиллашишига етарли имконият туғдираётир. Ахир вилоятимизда эндокрин касалликларига чалинганлар 35 минг нафардан зиёд бўлиб, уларнинг барчаси доимий назоратга олинган. Шифохонанинг ўзида болалар ва ўсмирлар, диабетология, умумий эндокринология бўлимлари, диспансер поликлиникаси ишлаб турибди.
- Курилди: 690
Фарзандларимиз-бизларнинг келажагимиз. Улар бекаму-кўст ўсиб-улғайишлари учун барчамиз изчил фаолият юритсаккина соғлом авлодга айланишади. Бу соҳада бизнинг фондимиз ҳам ҳамиша давлат муассасаларига ҳамкору мададкор. 2015 йил давомида амалга оширган кенг кўламли ишларимиз фикримизни яққол тасдиқлайди.