- Дадажон, аяжон, мени ҳарбий хизматга чақиришаркан. Жуда зўр бўлди. Армияга бориш орзуим эди. У ердан келиб, Тошкентга ўзим мақсад қилган институтга ўқишга кираман. Олий маълумотли бўламан, - деди қувониб.

Абдурашид 1997 йилнинг 7 мартида туғилган. Ўғлимиз болалигидан тиришқоқ эди. Шаҳардаги 34-мактабда, сўнг Наманган саноат касб-ҳунар коллежида ҳам яхши баҳоларга ўқиди. Электр қурилмалари бўйича мутахассислик дипломини олди. Лекин мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотида ҳам ўқиб, автомашина ҳайдовчиси ва ошпазлик касбларигача ўрганди. Компьютерни яхши билгани учун фирмага ишга олишди. Биз дадаси, опалари ва қариндошлар уни ҳарбий хизматга кузатиб қўйганимизга ҳам бир йилча бўлди. Ундан кунора телефон орқали ҳол сўраб турамиз. Кўргани ҳам бордик. Бошлиқлари ўғлимиз тўғрисида жуда яхши гаплар айтишди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳарбий қисм командири, подполковник Акрам Мўминхонович Каримов имзолаган маънавий-маърифий тадбирлардаги фаол иштироки учун берилган Фахрий ёрлиққа сазовор бўлганидан биз ҳам ғурурландик. Ўғлимиз февраль ойида оиламиз бағрига қайтади. Орзуларини амалга оширишга биз барча шароитларни яратиб берамиз. Қутлуғ айём арафасида ҳарбий хизматдаги йигитларни Ватан ҳимоячилари куни билан қутлаймиз.

Расулжон ТЎХТАБОЕВ,

Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси лор врачи.

Дилбархон ҒАФУРОВА,

4-оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори.