"Соғлом она ва бола" Давлат дастурига мувофиқ вилоятимизда оналик ва болалик муҳофазаси бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бинобарин, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва малакасини ошириш диққат марказида турибди. Жумладан, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш, энг замонавий технологияларни жорий этиш баробарида оналар ва болалар саломатлигини мус­таҳкамлашда ижобий натижаларга эришилаётир.

Бемор билмаса, врач билиши керак.

Қиммати афзалми, ёки арзони.

Ўзимизнинг дори-дармонларимиз сифати ўзгаларникидан сира қолишмайди, фақат қадрлашни ўрганайлик!

Сиз билан биз буюк Ибн Сино юртининг фарзандларимиз-да...

Янги даврда қарашларимизни ҳам янгилашимиз шарт.

Вилоят онкология диспансерида жамоада ишлаётганларнинг 1-синфга борадиган фарзандларига алоҳида эътибор билан қараш анъанага айланиб бораяпти. 2015 йилда мактаб остонасига илк бора қадам қўяётган 13 нафар ўғил-қизчалар ўқув йили бошланиши арафасида шифохонага таклиф этилиб, уларга спорт кийимлари, ўқув қуроллари, энг муҳими, "Кундалик"лар туҳфа қилинган эди. Орадан роса бир йил ўтгач, янги 1-синфга борадиганларга қўшиб, яна ўша болалар ҳам ота-оналарининг ишхоналарига чорландилар.

Қутлуғ айём арафасида бир гуруҳ илғор ва фаол юртдошларимиз Президентимизнинг Фармонларига кўра давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва ижтимоий ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун Норин тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли "Обод" қишлоқ врачлик пункти катта ҳамшираси Дурдона Ҳасановна Шералиева "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Бу йигит Чуст шаҳрининг "Сероб" маҳалласида яшовчи Қаҳҳоржон Аҳмадалиев билан Ойшахон Фаёзованинг кенжа фарзандидир

Август ойи мамлакатимиз ҳаётида оламшумул воқеаларга бой бўлиб, ҳар бир ўзбекистонликнинг байрамолди кайфиятини аъло даражага кўтариб юборди. Гап спорт ҳақида, Бразилия­нинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзга Олимпия ўйринлари ҳақида кетаётганини дарров англаб етган бўлсангиз керак. Негаки, ўша кунлари барчамиз нигоҳимизни телеэкранларга қаратганмиз, ўзбекистонлик ҳар бир иштирокчининг чиқишини зўр ҳаяжон оғушида кузатганмиз. Юртимиз шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаган марду майдон йигитларимизга катта умид кўзи билан қараганмиз. Ахир уларнинг ғалабаси давлатимиз ғалабаси, бутун халқимиз ғалабаси эди-да. Олимпиаданинг дастлабки олтин медалини боксда қўлга киритган андижонлик Ҳасанбой Дўстматовнинг ғолиблигидан қалбларимиз чексиз қувончларга тўлиб-тошган бўлса, яна бир вилоятдоши, оғир атлетика бўйича беш карра Осиё, икки карра Жаҳон чемпиони Руслан Нуриддиновнинг иккинчи олтин медаль соҳибига айлангани гўё бошимизни осмонга етказди.