Муассаса раҳбари Назира Ҳамдамова йиғилганларни янги йил билан қизғин муборакбод этди.
Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Матлуба Жамилова бошқарма маъмурияти номидан шодиёна билан барчани қутлар экан, фахрийлар меҳнатини алоҳида эътироф этди. Устоз-шогирд анъанасини давом эттиришаётганини мамнунлик билан таъкидлаб, уларга байрам совғалари топширди.
Тадбирда "Шифокор ва ҳаёт" газетаси мухбири Рустамали Мамадалиев ўзининг янги шеърларидан ўқиди. Фахрий-шифокор, "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" нишони соҳибаси Моҳира ая Тошпўлатова сўз олиб ҳурмат-эътибор ва эъзоз учун сафдошлар номидан катта миннатдорчилик билдирди.