Янги - 2017 йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб номланиши Конституция куни арафасида бизни янада хурсанд этди. Энди наинки тиббиётчиларнинг, балки барча соҳа раҳбарларию, ходимларининг халқ билан алоқаси фаоллашади, мавжуд муаммолар биргаликда ҳал қилиб берилади. Инсон манфаатлари устуворлиги таъминланади.
Тиббиёт бирлашмамизда, маънавият соатларида давлатимиз раҳбарининг юқоридаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма йиғилишида сўзлаган маърузалари тарғиботига алоҳида эътибор беряпмиз. Қуйи бўғинларда ҳам ўқиб-ўрганилмоқда. 16 та қишлоқ врачлик пункти, 8 та бўлим, 6 та шахобчаларга ҳар икки маъруза матнларини, улар ёритилган матбуот нашрларини етказганмиз.
Янги йилда кўнглимиз эзгу тилакларга лиммо-лим: юртимиз тинч, халқимиз саломат бўлсин! Аҳиллик ва ҳушёрлигимизга асло кўз тегмасин! Олдимизга қўйилган катта мақсадларга эришишга муносиб ҳисса қўшишимиз учун навбатма-навбат натижа касб этаверсин!
Маъсудахон МАҲКАМОВА,
Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмасининг
маънавий-маърифий ишлар мутасаддиси.