- Курилди: 683
Вилоят стоматология поликлиникаси мажлислар залидаги йиғилиш "Куйдирги ҳамда Қрим - Конго геморрагик иситмаси касаллигини олдини олиш бўйича эпизоотик ва эпидемик барқарорликни таъминлаш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар"га бағишланди.
- Курилди: 982
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида тиббиётдаги ислоҳотлар шарофати ҳақида гап борганда тизимдаги қайси даволаш-профилактика муассасаси бўлмасин, врачлар билан ёнма-ён ҳамшираларни ҳам алоҳида таъкидлаб тилга олишга бурчлимиз. Очиғини айтганда, улар врачлардан кўраям кўпроқ беморларга яқин турадилар. Мулоқотдаям, муносабатдаям, муолажадаям. Чинакам заҳматкаш, чинакам жонкуяр, чинакам фидойи инсонлардир ҳамширалар. Райҳона Мансурова эса ана шуларнинг фаолиятига масъул ва раҳнамо бош мутахассис ҳисобланади. Бу аёлнинг ташкилотчилигу ташаббускорлигини кўриб туриб, тизимда ҳақиқий ўз ўрнини топганига, ўз ортидан ўзгаларниям етаклай олиш салоҳияти баланд эканига ишончингиз ортади. Ахир у чорак асрлик иш тажрибасига эга, тобора илмини бойитишдан, малакасини мукаммаллаштиришдан тўхтамайди ва толмайди. Ўз навбатида барча ҳамкасбларига меҳрибону талабчан ҳамдир. Натижалар эса шунга яраша.
Мулоқотимизни ўқиб, сиз ҳам беихтиёр фикримизга қўшиласиз, тиббиётимизнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган ўрта тиббиёт ходимлари томонидан юртдошларимиз саломатлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар билан танишасиз.
- Курилди: 798
Мамлакатимизда 11 июлдан 11 августга қадар бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида патронаж ойлиги эълон қилинди.
Жорий йилдан тиббий хизмат фаолият доираси кенгайиб, "Патронаж ойлиги" амалиётга татбиқ этила бошланди. Март ойида бўлиб ўтган тиббий-ижтимоий тадбир ижобий самара берган эди. Навбатдаги босқич давлатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига ва "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига бағишланганлиги билан аҳамиятлидир.
- Курилди: 823
Шу боис қадимий кентнинг сир-синоатларига қизиқиш ҳамон баланд
Тарих-йиллар қатига яширинган ҳақиқат. Тарих-умрибоқий воқеалар. Тарих-халқнинг кечаги куни. Уни ўрганиш-Ватанни таниш. Уни ўрганиш - халқим деб ёниш. Уни ўрганиш - чиндан уйғониш.
- Курилди: 504
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда соҳада ишлаётган журналист, матбаа ходимлари, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Маросимда вилоят ҳокими Х.Бозоров барча ижодкорларни касб байрами билан муборакбод этди. Вилоятда амалга оширалаётган кенг кўламли ишларнинг энг муҳимларини тилга олди. Бунда соҳа вакилларининг ўрни ҳақида тўхталди. Мамлакатимизда изчил давом эттирилаётган ислоҳотларнинг ҳар бир фуқаро онгига етказишда оммавий ахборот воситаларининг ходимларидан талаб этиладиган масъулият борасида тўхталди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг фармойишига кўра соҳада меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Санъаткорларнинг чиқишлари тантанага ўзгача файз киритди.