- Курилди: 504
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан семинар ташкилланди. Унга Наманган шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалари мудирлари ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари таклиф этилди.
- Курилди: 550
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, унинг Конституциясини яратишга ҳам астойдил киришилганлигини жуда яхши биламиз. Аниқроғи, 1992 йил Ўзбекистон Республикаси учун Конституция тайёрлаш ва қабул қилиш йили бўлди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ўша йили ёзилган "Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли" асарида Конституция яратиш қатъиятлари (принциплари) таҳлил этиб берилган. Ана шу асарда таъкидланганидек: "Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси янги жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантиради ва мустаҳкамлайди... Конституция бизга инсон ҳуқуқлари, озодлик, барқарорлик ва тараққиёт мажмуини ифодалайдиган демократик, ҳуқуқий ва адолатли давлатни қандай қилиб қуриш йўлларини очиб беради". Амалда худди шундай бўлаётганини бизлар яққол кўриб турибмиз.
- Курилди: 502
Ҳаммамизга маълумки, адолат тамойиллари устувор бўлган юртимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги қароридаги вазифалар ҳар жиҳатдан тўлақонли амалга оширилиши учун барча чора-тадбирлар кўрилаётир.
- Курилди: 461
10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. 1992 йилнинг декабрида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган. Қонуннинг 2-моддасида белгилаб қўйилгандай:
"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
- Курилди: 510
Тиббиёт ходимлари куни "Туркистон" тантаналар мажмуасига Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасининг энг фаол ходимлари жамулжам бўлишди. Тантана қатнашчиларини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов муборакбод этди.