- Курилди: 442
Бу йигит Чуст шаҳрининг "Сероб" маҳалласида яшовчи Қаҳҳоржон Аҳмадалиев билан Ойшахон Фаёзованинг кенжа фарзандидир
Август ойи мамлакатимиз ҳаётида оламшумул воқеаларга бой бўлиб, ҳар бир ўзбекистонликнинг байрамолди кайфиятини аъло даражага кўтариб юборди. Гап спорт ҳақида, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзга Олимпия ўйринлари ҳақида кетаётганини дарров англаб етган бўлсангиз керак. Негаки, ўша кунлари барчамиз нигоҳимизни телеэкранларга қаратганмиз, ўзбекистонлик ҳар бир иштирокчининг чиқишини зўр ҳаяжон оғушида кузатганмиз. Юртимиз шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаган марду майдон йигитларимизга катта умид кўзи билан қараганмиз. Ахир уларнинг ғалабаси давлатимиз ғалабаси, бутун халқимиз ғалабаси эди-да. Олимпиаданинг дастлабки олтин медалини боксда қўлга киритган андижонлик Ҳасанбой Дўстматовнинг ғолиблигидан қалбларимиз чексиз қувончларга тўлиб-тошган бўлса, яна бир вилоятдоши, оғир атлетика бўйича беш карра Осиё, икки карра Жаҳон чемпиони Руслан Нуриддиновнинг иккинчи олтин медаль соҳибига айлангани гўё бошимизни осмонга етказди.
- Курилди: 542
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ тиббий хизматни аҳоли яшаш жойларига яқинлаштириш ва фуқароларга кўрсатилаётган хизмат сифати ҳамда самарадорлигини оширишга алоҳида урғу берилмоқда. Мустақилликнинг йигирма беш йиллигига бағишланган ва "Соғлом она ва бола йили" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ташкилланган "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остидаги ижтимоий-тиббий тадбир муваффақиятли якунланди.
- Курилди: 761
фуқароларимизга энг замонавий, тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шўролар тузуми ва истиқлол даврининг қиёсий таҳлили шундан яққол далолат бериб турибдики, ҳаётимиз тубдан ўзгарди, турмушимиз яхшиланди, диёримиз мисли кўрилмаган даражада равнақ топди, азиз Ватанимиз дунё ҳамжамиятида ўз нуфузига эга бўлди. Чорак аср муқаддам бундай юксалишларни тасаввур этишнинг ўзи қийин эди. Дарҳақиқат, "Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?" - деган ҳақли саволни ҳар бир киши бугун ўзига бериб, фахр туймоқда.
- Курилди: 633
Дилларда қувончу фахр билан кутиб олинаётган энг улуғ, энг азиз айём арафасида Наманган шаридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 56-анъанавий "Гул байрами" бўлиб ўтди. Унда вилоят марказида жойлашган ташкилот, корхона ва муассасалар жамоалари, ҳавоскор гулчилар табиатга ошнолик, нафосат ва гўзалликка шайдолик бобида қанчалар лаёқат, маҳорат ва кўникмаларга эга эканликларини намойиш этдилар. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохоналар, туғруқ комплекслари ва оилавий поликлиникаларнинг вакиллари ҳам байрамга файзу тароват бағишлаш учун баҳоли қудрат изландилар.
- Курилди: 641
Инсонпарварлик устувор тамойилга айланган мамлакатимизда ногиронлар ҳам ҳар жиҳатдан ғамхўрлик оғушида яшайдилар. Уларнинг ўксик кўнгилларига малҳам бўладиган шароиту имкониятлар, имтиёзу эҳтиромлар муҳайё. Энг муҳими, ногиронларга доимий эътибор истиқлол йилларида давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ижтимоий муҳофазанинг давлат дастурларига мувофиқ изчил таъминланиши эса ҳар бир меҳрга муҳтож ногиронга аъло кайфияту, ширин орзу умидлар бағишлаши табиий албатта. Вилоят минтақавий ногиронлар реаблитацияси марказининг бу борадаги ўрни ва хизмати беқиёс. Муассаса жамоаси ўз зиммасидаги эзгу вазифаларни сидқидилдан адо этиб келмоқда. Марказ эллик ўринли янги бинога эга. Даволаш ишларининг даражаси ҳам тобора юксалиб бормоқда. Меҳридарё тиббиёт ходимлари ногиронларнинг фаол ҳаётга қайтишларига астойдил кўмаклашишяпти.