- Курилди: 678
Поёнига етган 2016 йилда таҳририятимиз почтасига жамоатчи мухбирларимиз, ижодкорлар, шифокор-мутахассислардан шунингдек, вилоятимиз тиббиёт тизимида сидқидилдан меҳнат қилаётган саломатлик посбонлари иш фаолиятидан ҳикоя қилувчи ҳамда аҳоли орасида турли касалликларнинг олдини олишга қаратилган кўплаб мактублар олдик.
- Курилди: 747
Ширинсўз, камтар, самимий, атрофидагиларга эътиборли инсонлар билан қанча кўп гаплашсанг шунча оздек туюлаверади. Ҳамюртлари ҳурматини ҳамиша жойига қўядиган, уларнинг дардини дардим, қувончини қувончим деб биладиганларнинг қадри баланд бўлаверади. Шифокор Насибахон Раҳмонова ана шундай тоифадаги инсонлар сирасига киради.
- Курилди: 527
Шу йил 7 декабрь куни, қутлуғ байрамни нишонлаш арафасида мамлакатимиз пойтахти Тошкентдаги гўзал ва муҳташам "Ўзбекистон" анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёрқин ва сермазмун маърузаси тингланди. Маърузада эътироф этилганидай: "Ўтган давр мобайнида Конституциямизда мухрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар негизида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган самарали ислоҳотларга асос бўлди". Йилдан-йилга барча жабҳаларда юксак марралар эгалланиб келинмоқда. Айниқса, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида белгиланган ғоят масъулиятли вазифаларнинг 2016 йил давомида изчил ижроси таъминланмоқда.
- Курилди: 412
Наманган шаҳридаги "Висол" тантаналар мажмуида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида Фарғона водийси вилоятлари болалар жарроҳларининг минтақавий анжумани бўлиб ўтди. Унда болалар жарроҳлигининг долзарб масалалари муҳокама этилди.
- Курилди: 512
Солижон МЎМИНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
Истиқлол йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида мислсиз ўзгаришлар, беқиёс юксалишлар рўй берганлигидан барчамиз фахр туйиб яшаяпмиз. Айниқса турмушимиз янада фаровонлашиб бораётганлиги эътиборга молик. Бунда албатта Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан диёримизнинг ҳамма гўшаларида намунавий лойиҳалар асосида янги уй-жойлар барпо этишга киришилганлигини, қад ростлаган кўркам ва чиройли иморатлар юртимиз ҳуснига ҳусн қўшганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.