- Курилди: 614
Истиқлол йилларида мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш масаласига устувор аҳамият қаратилганлиги бугунга келиб ўзининг ижобий самарасини намоён қилмоқда. Таълим тизимидаги ислоҳотлар боис келажагимиз ворисларининг жисмоний жиҳатдан бақувват, зеҳну заковат, ақлу идрок бобида юксак салоҳият соҳиби сифатида камолот касб этаётганликларини халқаро майдонлардаги нуфузли спорт мусобақаларида, дунё миқёсидаги билимдонлар баҳсларида эришилаётган ютуқлар ҳам тасдиқлаб турибди.
- Курилди: 468
"Соғлом она ва бола" Давлат дастурига мувофиқ вилоятимизда оналик ва болалик муҳофазаси бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бинобарин, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва малакасини ошириш диққат марказида турибди. Жумладан, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш, энг замонавий технологияларни жорий этиш баробарида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашда ижобий натижаларга эришилаётир.
- Курилди: 446
Бемор билмаса, врач билиши керак.
Қиммати афзалми, ёки арзони.
Ўзимизнинг дори-дармонларимиз сифати ўзгаларникидан сира қолишмайди, фақат қадрлашни ўрганайлик!
Сиз билан биз буюк Ибн Сино юртининг фарзандларимиз-да...
Янги даврда қарашларимизни ҳам янгилашимиз шарт.
- Курилди: 537
Вилоят онкология диспансерида жамоада ишлаётганларнинг 1-синфга борадиган фарзандларига алоҳида эътибор билан қараш анъанага айланиб бораяпти. 2015 йилда мактаб остонасига илк бора қадам қўяётган 13 нафар ўғил-қизчалар ўқув йили бошланиши арафасида шифохонага таклиф этилиб, уларга спорт кийимлари, ўқув қуроллари, энг муҳими, "Кундалик"лар туҳфа қилинган эди. Орадан роса бир йил ўтгач, янги 1-синфга борадиганларга қўшиб, яна ўша болалар ҳам ота-оналарининг ишхоналарига чорландилар.
- Курилди: 479
Қутлуғ айём арафасида бир гуруҳ илғор ва фаол юртдошларимиз Президентимизнинг Фармонларига кўра давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва ижтимоий ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун Норин тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли "Обод" қишлоқ врачлик пункти катта ҳамшираси Дурдона Ҳасановна Шералиева "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.