- Курилди: 549
Мингбулоқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳам "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида аҳолининг барча қатламлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббиёт муассасаси Мингбулоқ ва Наманган туманлари аҳолиси билан ғоят гавжум бўлди.
- Курилди: 650
Ҳеч кимга сир эмас, спорт саломатликни мустаҳкамлаш билан бирга, ҳар қайси мамлакат, ҳар қайси давлатни оламга машҳур қиладиган беқиёс воситадир. Халқаро майдонларда спортчиларимиз эришаётган ютуқлар қалбларимизда ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотади, она Ватанимизга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтиради.
Ислом КАРИМОВ
Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" ўйингоҳида ана шу шиор остида йирик спорт мусобақаси ўтказилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг ходимлари икки кун мобайнида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
- Курилди: 576
Мен - Истиқлол фарзандиман. Бошқача айтганда, Ўзбекистон мустақилликка эришгач туғилганман. Ҳурриятдан аввалги кечаги кун ҳақида китоблардан ўқиб, кўпни кўрган, кўпни билган ёши улуғ инсонларнинг хотираларини тинглаб, тасаввурга эга бўлганман. Истиқлол даври эса бизнинг давримиз, бизнинг беқиёс бахтимиз. Бу боради ҳар қанча тўлиб-тошиб гапирсак ҳам оз. Ҳаётий хақиқат шундаки, ҳур замоннинг фарзанди сифатида миллион-миллион тенгдошларим қатори толеим чинакамига кулди, бундан буён ҳам иқбол эшиклари бизлар учун ҳамиша очиқ. Менинг орзуим халқимга керакли шифокор мутахассис бўлиб етишиш. Шу боис, Косонсой тиббиёт коллежига ўқишга кирганман. Фармацевт ассистенти гуруҳининг 2-босқич талабасиман.
- Курилди: 625
Мустақиллик шукуҳи кезиб юрган шундай қутлуғ кунларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўлими томонидан "Даволаш тўғри ташхисдан бошланади" шиори остида ижтимоий-тиббий акция ташкилланди.
- Курилди: 894
Вилоятимизда мамлакатимиз давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган ва "Соғлом она ва бола йили" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиб келинаётган "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остидаги ижтимоий-тиббий тадбирнинг навбатдаги босқичи бошланди.