Ўқув машқи давомида Уйчи тумани ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот, муассасаларда, хусусан, марказий ўйингоҳда туман йиғма механизация ишлари командаси, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш отряди (ОПМ), "Ҳаракатдаги бошқарув пункти", "Кўчма озиқ-овқат ва савдо пунтки", шунингдек, доимий тайёргарликдаги хизматлар куч ва воситаларининг кўргазмали саф кўриги, 22-мактабгача таълим муассасасида "Фуқаро муҳофазаси куни" тадбири ўтказилди. "Деҳқон бозори"да фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш, "Жийдакапа" сув тозалаш ва узатиш иншоотида "Зилзила натижасида юзага келган ёнғинларни бартараф этишда ФМ тузилмалари ҳамда ФВДҚТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари", "Уйчинефтбаза" УКда "Зилзила натижасида юзага келган ёнғинларни бартараф этишда ФМ тузилмалари ҳамда туман ФВДҚТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" каби мавзуларда тактик-махсус ўқув машқлари ўтказилди.

Чортоқда ўтказилган тадбир давомида эса, "Чортоқ сиҳатгоҳи" МЧЖда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш отрядининг ёйилиши ва зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда амалий ҳаракатлари маромига етказилди. "Туркистон" савдо-саноат мажмуасида "Зилзила натижасида содир бўлган ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ФВДҚТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракати", "Ласкидон" дон қабул қилиш пунктида "Зилзила билан боғлиқ табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда маскан раҳбарияти ва ходимларининг туман ФВДҚТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракати", "Чорпахтатранс" МЧЖ ҳудудида кўнгилли қутқарув тузилмаларини жалб қилган ҳолда "Зилзила оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда туман ФВДҚТ хизматлари ва маҳалла кўнгилли қут­қарув тузилмаларининг ҳаракатлари", Чортоқ тиббиёт коллежида эса "Фуқаро муҳофазаси куни" тадбири ҳамда "Ҳимоя иншоотларининг яширинувчиларни қабул қилишга доимий тайёрлигини таъминлаш" мавзусида ўқув машқи бўлиб ўтди.

- Туманлар тиббий хизмати ходимларининг фав­қулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиши, қидирув-қутқарув ишларини бошқариш ва олиб бориш бўйича назарий билимлари, уларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, фавқулодда вазиятлар шароитларида тиббий муассасаларнинг бар­қарор фаолият қўрсатишига шайлиги синовдан ўтказилди. Тадбир иштирокчилари топшириқларни бекамикўст бажаришди. Ҳар икки туман тез тиббий ёрдам бригадалари ходимлари эса фахрли ўринларни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар, - дейди ВССБ ФМТХ бош мутахассиси Орифжон Жўрабоев.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.