Вилоят ногиронларни реаблитация қилиш ва протезлаш марказида ҳам сана тантанали нишонланди.

Поп туманидаги Марғизор қишлоғида жойлашган "Мурувват уйи"да Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тантана ташкилланди.

Маълумки, республикамизда ҳар йили қиш мавсуми бошланиши олдидан "Ёнғин хавфсизлиги кунлари" ўтказилиб келинмоқда. Тилсиз ёв бўлган оловдан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўла риоя қилиш лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Мустақил юртимиз келажаги бўлган болажонларнинг саломатлиги муҳофазаси давлатимизнинг доимий эътиборида. "Чортоқ" болалар сиҳатгоҳида ҳам бу борада катта ишлар амалга оширилмоқда.

Истиқлолли Ўзбекистонимизда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб олиб борилаётган ишлар ўзининг йилдан йилга қувончли самараларини бермоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосий дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Чунончи, "Сайлов тизими" дея номланган XXIII бобда фуқароларнинг демократик ҳуқуқлари алоҳида ифодасини топган. 117-моддада белгилаб қўйилганидек: "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади".