Халқаро диабетга қарши кураш кунига бағишланган тадбир вилоят эндокринология диспансерида даво топаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари, ҳомий ташкилотлар вакиллари учун унутилмас тантанага айланди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида ҳам мамлакатимизда бошланган "Ёнғин хавфсизлиги кунлари" тадбирлари доирасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида вилоятимизда жорий йил 1 ноябрдан 30 ноябргача ўтказиладиган "Обуна ойлиги"ни тизимда уюшқоқлик билан ташкиллаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулҳоди Иминов олиб борди.

Сиз борсизки, саломатдир доим кекса-ёш,

Шарафларга муносибсиз, меҳрингиз қуёш!

Маълумки, 2006 йилдан бери ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида мамлакатимизда Тиббиёт ходимлари кунини нишонлаш одат тусига кирган. Вилоятимиз саломатлик посбонлари ҳам анъанавий касб байрамларини доимо катта ютуқлар билан кутиб оладилар. Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуида 8 ноябрь куни бўлиб ўтган маросимда энг фаол ва жонкуяр шифокору ҳамширалар, кичик тиббиёт ходимлари шарафланди.

дейди суҳбатдошимиз ВССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари

Абдулходи ИМИНОВ.

- Абдулходи Муҳиддинович, биламизки, мустақилликка эришилгандан буён мамлакатимизда кенг қамровли тиббий ислоҳотлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Бунинг самараси эса, халқимиз орасида касалланишнинг кама­йиб боришида, тиббиёт муассасаларида даволанаётганларнинг саломатликларини тиклаш муддати тобора қисқаришида кўринаётгани кўз ўнгимиздаги ҳаётий ҳақиқатдир. Одамларнинг ўртача умр кўриши сезиларли узайганлигини статистик маълумотлар ҳам тасдиқлаб турибди. Саъй-ҳаракатларнинг натижаларидан фақат қувониш ва шундай юртда яшаётганимиздан фахрланишимиз керак, албатта.