- Курилди: 447
Истиқлол йилларида давлатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган ҳаётбахш ислоҳотлар натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси мамлакат иқтисодиётининг чинакам таянчига айланди. Бугунги тадбиркор бундан чорак аср аввалги ҳамкасбидан тубдан фарқ қилади, унинг онгу тафаккури ўсган, давлат томонидан яратиб берилган имтиёз ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз бизнесини равон йўлга қўйиб олган.
- Курилди: 2437
дейди суҳбатдошимиз, ВССБ бошлиғининг оналик ва болаликни
муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Матлуба Жамилова.
- Матлубахон, биз яхши биламизки, она-бола аслан эгизлиги учун ҳамиша бири-бирисиз яшолмайди. Онага бола азиз, болага эса она. Ҳар икки жоннинг саломатлиги, аввало, оиланинг, қолаверса жамиятнинг бахти, ҳаловатли бугуни, умидли эртасидир. Шу жиҳатдан қараганда, уларнинг тиббий муҳофазаси ҳамишалик ҳаётий эҳтиёж ҳисобланади. Мамлакатимизда бу борадаги ишлар алоҳида йўналишга айлантирилгани ана шу талабни қондиришга муҳим эътибор қаратилганидандир. 2016 йил "Соғлом она ва бола йили" деб белгилангани миллион-миллион оилаларнинг соғлигини таъминлашга қаратилган ғамхўрликларнинг изчил ва давомийлигига эришиш имконини бериб келмоқда. Шундай эмасми?
- Курилди: 601
Гематология - қон яратувчи тизим бўлиб, унинг тузилиши, функциялари, касалликлари ва даволаш усулларини ўрганадиган фан. Организмда қон яратилиши, унинг бошқарилиши, қон яратиш жараёни касалликларининг диагностикаси ва даволаш усуллари, шунингдек донорлар қонидан тайёрланган замонавий дори моддалару препаратларни қамраб олади. Тиббиётда гематология тушунчаси - азалдан маълум бўлсада, у алоҳида тармоқ, бўлим сифатида асосан мустақиллик йилларида таркиб топди, шаклланди ва тараққиёт йўлига чиқиб олди.
- Курилди: 803
Куз фаслининг иккинчи ойи ҳам ўтиб бормоқда. Ҳадемай аёзли кунлар бошланади. Айни пайтда қиш мавсумига қизғин тараддуд кўриляпти. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини куз-қиш ойларида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Бинобарин, иситиш қозонлари, муҳандислик тармоқларини, мавжуд бино ва иншоотларнинг том қисмларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланган.
- Курилди: 667
Атмосферада озон қатламининг сийраклашуви қуёш радиациясини ерга келаётган оқимини кучайтиради. Бу эса ўз навбатида биосфера ҳолати ва инсон саломатлиги ҳамда иқлим ўзгаришига жуда катта таъсир кўрсатади.