- Тўғрисини айтиш керак, Президентимизнинг мазкур қарори фармацевтика соҳасида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича бошқармамиз ходимлари кузатувлар олиб боришмоқда. Наманган шаҳрида фаолият юритаётган 21 та ва Косонсой туманидаги 12 та дорихона шахобчаларидаги ўрганишларда ҳали бир қатор камчиликлар борлиги ҳам аниқланди. Жумладан, дорихона шахобчаларининг 31 тасида шикоят ва аризалар дафтари мавжуд эмас. Сотувчилар бош кийимсиз (қалпоқсиз) ва биркасиз савдо қилишяпти. Шахобчалардаги дори-дармон воситаларининг 45-90 фоизигача нархномалар қўйилган, холос.

Наманган шаҳридаги "Чорсу" меҳмонхонаси ёнидан, "Зирабулоқ" кўчасига ўтиш ерости йўлидан чиқишда 10-15 нафарга яқин фуқаролар ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланаётганлиги фош этилди. Давлат реестрига киритилмаган, ҳужжатсиз савдо қилиш қонунга хилофлиги учун бу ҳақдаги материаллар Наманган шаҳар ички ишлар бўлимига тақдим этилди.

Тарғибот ишларимиз изчил давом этмоқда. Жорий йилнинг 21 февраль куни вилоят телевидениесида очиқ мулоқот намойиш этилди.

Бундан ташқари "Олтин замин" радиоси, вилоят даврий нашрларида ҳам изчил чиқишлар қилинмоқда. Газеталарда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг чекланган нархлари эълон қилиб борилмоқда.

Рустамали МАМАДАЛИЕВёзиб олди.