- Курилди: 538
Тиббиёт соҳасини замон талаби даражасида такомиллаштириш инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилади. Шу боис Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашиб, тизимдаги ишларни янада такомиллаштириш, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бердилар. Февралга ўтиб, яна шу масалага қайтилди. 7 февраль кунги видеоселектор йиғилишида бир ой аввал белгиланган вазифалар ижроси, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ҳамда тармоқни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
- Курилди: 631
Андижон шаҳридаги "Ҳамкор" бизнес марказида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг журналистлари учун семинар-тренинг ташкилланди.
- Курилди: 761
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ташкилланган бу галги семинар "Қрим-Конго геморрогик иситма касаллигининг олдини олиш, келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва оқибатларини бартараф этиш"га бағишланди.
- Курилди: 558
"Наврўз" айёми арафасида вилоятимизда "Ҳар бир ўқувчи ва талаба эътиборда" саломатлик акцияси ташкилланди. Унинг дастлабки тадбири Наманган шаҳридаги қурилиш ва дизайн коллежида бошланди. Эрталабдан ҳунар ва билим маскани оқ халатли меҳмонлар билан янада файзга тўлди.
- Курилди: 504
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига халқимиз томонидан тушаётган мурожаатлар қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани ҳамюртларимизни ҳам бениҳоя қувонтирмоқда. "Ассалому алайкум, ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев, деб ёзибди Уйчи тумани Ровот шаҳарчаси Зиёкор маҳалласида яшовчи Мўътабар Райимовна Зиямова- Менинг ушбу мурожаатномам муаммо ҳақида эмас, балки Сизга миннатдорчилигимни изҳорлашдан иборатдир. Биздек инсонларнинг дардини тушунганингиз, "Дамас" машинамизни қайтариб берилишига катта ёрдам кўрсатганлигингиз учун беҳад миннатдормиз".