- Курилди: 807
Тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар учун керакли турли-туман таомлар тайёрлаб бериш ҳам улар соғайишини таъминловчи омиллардан бири ҳисобланади. Бунга нафақат ёзу кузда, балки қишу баҳорда ҳам талаб бир хил. Шундай экан деҳқон фермерлар учун хирмон фасли бўлган кузнинг долзарб вазифаларидан бири ҳар бир муассасада етарли сабзавот ва полиз экинлари заҳирасига эга бўлишдир. Хўжалик мудирлари, ошхона мутасаддилари билан бамаслаҳат, келишган ҳолда сабзи, пиёз, картошка, карам ва бошқа иссиқ овқат масаллиғларини вақтида жамғариш, уларнинг сифатли сақланишига эришишга ҳаракат қилишлари лозим. Бу борада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси диетологи томонидан зарур тавсия, топшириқлар муассасаларга етказилган. Амалда эса бир талай ишлар бажарилиб ҳам қўйилди.
- Курилди: 821
Солижон МЎМИНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
Инсон ўзининг меҳнати билан иқтисодий таъминотини тўкислайди, жамият тараққиётига ҳисса қўшади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида "Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
- Курилди: 464
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида вилоятимизда жорий йил 1 ноябрдан 30 ноябргача ўтказиладиган “Обуна ойлиги”ни тизимда уюшқоқлик билан ташкиллаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулҳоди Иминов олиб борди.
- Курилди: 854
Мамлакатимизда аҳоли бахту саодати йўлидаги эзгу ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Буни тиббиёт соҳасидаги саъй-ҳаракатлар ҳам тасдиқлайди. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган улуғвор вазифалар изчил амалга оширилаётганлиги эътиборга моликдир. Юртдошларимизга малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида йил бошидан бери беш марта тиббий-ижтимоий тадбирлар ўтказилди. Куни кеча эса "Ҳар бир инсон меҳр ва эътиборда" шиори остидаги навбатдаги акция муваффақиятли якунланди.
- Курилди: 612
Вилоятимизда ҳам аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасини янада кўтариш борасида астойдил ҳаракат қилинмоқда. Тиббиёт муассасалари ва иншоотларини бугунги кун талаблари асосида қайта қуриш ва реконструкция қилиш билан бирга уларни энг замонавий тиббиёт анжомлари ҳамда асбоб-ускуналари билан таъминлаш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу ўринда Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самаралар бераётир. Ушбу мақсадда 11 та туман тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларини жиҳозлаш ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш учун 11 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилган.