- Курилди: 559
дейди суҳбатдошимиз вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари "Нуроний"лар Кенгаши раиси Юсуфжон Аминов.
- Юсуфжон Юнусович, халқимизнинг чинакам ўзбекона удумларидан бири ёши улуғларнинг ҳурматини жойига қўйишдир. Бу қаерда ва қачон бўлмасин кексаларни давранинг тўрига чорлаш, уларга самимий эҳтиром кўрсатишдек одатларимизда намоён. Мустақилликка эришилгач эса, миллатимиз менталитетига хос шу каби ғоят муҳим хислатларимиз янада такомилига эришди. Ҳатто давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз томонидан яқинда қабул қилинган махсус фармон ҳам кекса авлод вакилларига бўлган юксак эътиборнинг яққол намунаси сифатида халқимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Мулоқотимиз ибтидосида аввало мазкур фармон ва унда кўзда тутилган мақсадларга тўхталсангиз?
- Курилди: 461
Ваҳоб Бозорович шундай яшаган
Ваҳоб Бозорович! Бу ном ёши улуғ наманганликлар учун жуда яхши таниш ва ҳануз қадрли. Негаки, у ўтган асрдаги олтмиш беш йиллик (1933-1998) умрининг ўттиз саккиз йилини ҳамюртлари соғлиғини сақлашдек ғоят машаққатли, ғоят шарафли хизматга бағишлади. Оддий врачликдан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи даражасига етса ҳамки, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" мақомига муносиб кўрилса ҳамки ўша Ваҳоб Бозорович тимсолида қолаверди: оддий, меҳрибон, ишчан, серғайрат, ҳалолу фаол.
- Курилди: 692
Бетакрор умрини эзгу амаллар билан зийнатлаш инсоннинг ўз қўлида. Бу бир бора берилган имконият эканини чуқур ҳис қилиб яшаганларга бахтли кексалик насиб этади. Кўнгли ҳар кун шукронаю, фахру ғурурга тўлади. Тошбулоқлик Аҳмаджон ота Мамажоновнинг ёшлик кезлари ана шундай толебахш кечди. У аслида одамларга ҳамиша яхшиликни раво кўришни болалигиданоқ ўзлаштирган эди-да.
- Курилди: 676
Уйчи ва Чортоқ туманларида "Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари куч ва воситаларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари" мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.
- Курилди: 487
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 18 мартдаги 112-сонли "Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш юзасидан амалга оширилган ишларни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруғи ижросига мувофиқ вилоят тиббиёт муассасаларида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилди.