"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан вилоятимиз тиббиёт ходимлари ўртасидаги ҳамкорлик доираси янада кенгайиб боряпти.

Наманган шаҳридаги қурилиш ва ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи педагогик жамоаси ва ўқувчилари билан Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали ходимлари ҳамкорлигида тиббий тарғибот тадбири ташкилланди.

Бу экологик мувозанатни сақлашдир, дейди суҳбатдошимиз 

Наманган давлат университети "Экология" кафедраси

ўқитувчиси Зафаржон АКБАРОВ.

Олам ва одам ҳамиша бир-бирига боғлиқ яшайди. Бирининг ҳолати иккинчисига ўзаро узвий таъсирда кечади. Шундай экан, оламнинг мукаммаллиги одамнинг ҳаётини ҳаловатга тўлдиради, номукаммаллиги эса аксинча. Ўз навбатида одамнинг комиллиги, яъни атрофга бўлган оқилона муносабати олам мувозанатини ушлаб туради. Мабодо, бунга путур етса, оламгинамас, одам ҳам озорланади. Яна ҳам очиқроқ айтганда, соғлиги атроф муҳит номуносиблигидан йўқолади, ҳатто ҳаёти хавф остида қолади. Шундан инсоният дунёга ҳушёр кўз билан, тийрак ақл билан ва қалб билан қараши шарт. Экологик масаланинг долзарблигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Қуйидаги мулоқотимиз шояд ўқувчиларни экологик маданиятини оширишга ундаса.

Биз "Шифокор ва ҳаёт" газетаси ходимлари Наврўз байрами арафасида қадимий ва тарихий қадамжолар - Самар­қанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳат уюштирдик. Негаки бу икки кўҳна ва ҳамиша навқирон гўша неча асрларки инсонларни ўзига чорлагани чорлаган. Ҳар бири ҳақида кўп ва хўп гапириш ва ёзиш мумкин. Ер юзининг сайқали Самарқандни бироз айлангач, қайтишда саёҳат ва зиёрат қилишни давом эттириш ниятида Бухорои шарифга йўл олдик.

Улар бир-бирлариданнималарни кутишмоқда?

Кейинги пайтларда шифокор ва бемор орасидаги муносабат халқ оғзида кўпдан-кўп муҳокамаю мунозара мавзуга айланиб қолди. Қаерда юрмайлик, қаерда бўлмайлик ким кимнидир фаолиятини ўзича таҳлил қилаётганини эшитамиз. Аслида яхши ишлар ҳам, ёмон ишлар ҳам халқ тилида овозаланиб туради. Тешик қулоқ эшитади-да, бепарво ўтиб кетолмаймиз. Беихтиёр мулоҳаза, мушоҳада қилгимиз келади. Ҳозир ёзадиганларимиз ҳам ана шу ҳолатнинг ифодасидир, албатта.