Уни муассаса бош врачи Ю. Абдупаттаев кириш сўзи билан очар экан, тиббиёт ходимларининг энг масъулиятли вазифаларидан бири аҳоли саломатлигини сақлаш билан бирга улар орасида тиббий маданиятни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Сўнгра, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари, капитан И. Аҳмедов, сержант С. Раҳимов, вилоят ДСЭНМ эпидемиологи И. Қозоқов, ВССБ ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи Д. Маъмуров, бошқарма ФМТХ бош мутахассиси О. Жўрабоев, РС ва ТСИ вилоят филиали директори ўринбосари Н. Тошбоевлар юқоридаги хавфли касаллик ҳақида мухтасар маълумотлар ҳамда профилактик тавсиялар беришди.
Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.
Манзура ЭРГАШЕВА.