Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимида 9 май - "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан "Инсон азиз - хотира муқаддас" мавзусида тадбир ўтказилди. Дастлаб эл соғлигини муҳофаза қилишга муносиб ҳисса қўшган марҳум тиббиёт ходимлари ёдга олинди. Шундан сўнг бўлимда кўп йиллар ишлаб ҳозирда кексалик гаштини сураётган тиббиёт ходимлари бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуришди.

Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасида Тошкент ва Намангандан келган бир гуруҳ шифокор-мутахассислар иштирокида ташкилланган "Маҳорат дарслари"да Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Туманда онкологик хизматни янада яхшилаш, беморларга касалликни аниқлашдан тортиб даволашда нималарга эътибор бериш ва бош­қа масалалари қамраб олинди.

Вилоятимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" учун белгиланган улуғвор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида изчил иш олиб бориляпти. Айниқса соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган саъй-ҳаракатлар эътиборга моликдир. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан "Ҳар бир ўқувчи ва талаба эътиборда" акциясининг ўтказилганлиги ҳам бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш сари қўйилган муҳим қадам бўлди.

Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан "Бирламчи тиббий -санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизмат сифатини янада ошириш" мавзусига бағишланган вилоят семинари ўтказилди.