- Курилди: 509
Вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2857-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича изчил иш олиб борилмоқда. Қишлоқ оилавий поликлиникаларини шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар фикримиз далилидир.
- Курилди: 502
Ҳозирда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида маънавий-маърифий тадбирлар фаол йўлга қўйилмоқда. Аҳолига ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишлари учун қулай шароитлар яратиб қўйилган. Шунингдек, "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стретегияси"да белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури доирасидаги тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ва изчил ёритилмоқда. Яқинда Наманган шаҳрида "Central Asiа-2017. Фан. Таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона русурслари" ХI Халқаро конференцияси ўтказилди. Анжуман Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларини ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, музейлар ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятида самарали ҳамкорликни кучайтириш масаласига бағишланди. Унда республикамиз вазирликлари, турли идоралар ва ахборот-кутубхона муассасаларининг 400 га яқин мутахассислари қатнашдилар. Шунингдек, Германия, Россия ва Қозоғистондан меҳмонлар ҳам ташриф буюришди.
- Курилди: 526
дея таъриф беришади Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилоят филиали болалар анестезиология ва реанимацияси бўлимининг олий тоифали ҳамшираси Муқаддас Деҳқоновага.
- Курилди: 677
Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси ходимлари ҳар икки "меҳмон"га бирдай меҳризиёдалик қилишмоқда. Бу ерда 11 нафар врачу 78 нафар доя-ҳамширалар тиббий хизмат кўрсатишади. Уларга олий тоифали акушер-гинеколог Самидахон Исоқова раҳнамо. Меҳр-оқибат муҳити барқарорлиги туфайли ўз олдиларига қўйилган вазифларнинг изчил ва муваффақиятли бажарилиши таъминланмоқда. Биргина 2016 йилда оналар ўлими қайд этилмади, асоратланган туғруқлар ҳамда чақалоқларнинг ҳаётдан кўз юмиши бултурги йилдагига нисбатан камайди. Бу ютуқларнинг асосан уч омили бор, албатта. Улар ҳақида мухтасар фикр юритиш ҳам ҳозирги тиббиётнинг тараққиётига, тиббиётчиларнинг малака-маҳорати юксаклигини чуқур англатишга кифоя деб ўйлаймиз.
- Курилди: 556
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси,
100 дан зиёд илмий-оммабоп мақолалар ва 4 та услубий
қўлланма муаллифи Содиқжон Абдуллаев ана шундай инсон
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази консультатив-диагностика бўлими уролог врачи Содиқжон Абдуллаевнинг хонасига ҳушида бор-йўқ кекса беморни етаклаб икки киши кириб келди. Дўхтир унинг рангиданоқ анча азоб чекканини дарров пайқади.
- Қани тортинмай айтингчи, отахонни нималар безовта қиляпти? - деди мулойимлик билан.
- Аҳволлари оғир, икки-уч кундан буён яхшироқ ёзилолмаяптилар, - деди ёнидаги ўғли, - бошлари айланиб, қайт қилдилар, тош-пош тиқилиб қолмадимикин?
- Бу кексаларнинг касаллиги, қовуқда пешоб тутилган, илмий тилда аденома деймиз,- тушунтира кетди врач. - Ҳозироқ УЗИга туширамиз, қон таҳлилини ўтказамиз. Озгина чидаб турсалар бас, тезда дарддан қутултирамиз.