Дастлаб бўлим мудирлари Гавҳархон Солиеванинг "Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш, шахсий гигиена қоидалари", Муборак Алишерованинг "Руҳият ва саломатлик" мавзуларидаги слайдли кўргазмали маърузалари тингланди. Иштирокчилар саломатликнинг 12 та тамойили, спорт билан шуғулланиш, мавсумий кийиниш ва бошқа муҳим маълумотларга эга бўлдилар. Сўнгра, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ва ОИТС касаллигининг салбий оқибатлари тўғрисидаги видеороликлар намойиши ҳам катта таассурот қолдирди.
Тадбирда РСваТСИ вилоят филиали директори Улуғбек Ботиров, ВССБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдулла Ғозиевлар қатнашдилар.
Суратда: тадбир пайти.
М. РУСТАМОВ.