- Курилди: 555
Вилоят ҳокимлиги ва Республика байналмилал маданият маркази ҳамкорлигида "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида ташкилланган фестивалнинг очилиш маросими Наманган давлат университетида "Инсон манфаатлари улуғ қадрият" номли талаба ёшларнинг тасвирий санъат кўргазмаси ва "Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик - барқарорлик омили" мавзуидаги очиқ мулоқот билан бошланди.
- Курилди: 519
Наманган давлат университетида 18 майдан буён "Ҳар бир ўқувчи ва талаба эътиборда" шиори остидаги навбатдаги акция мувафаққиятли ташкилланмоқда.
- Курилди: 536
31 МАЙ - БУТУНЖАҲОН ТАМАКИ ЧЕКИШГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ
Чекиш сурункали ноинфекцион касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларидан бири ҳисобланади. Тамаки тутунида 4000 дан ортиқ кимёвий бирикмалар мавжуд. Улардан 40 дан ортиғи саратон касаллигини қўзғатувчи ўта хавфли заҳарлардир. Шундай экан, бу ярамас одатдан ўз вақтида воз кечиш ғоят зарур ҳисобланади.
- Курилди: 458
Тамаки маҳсулотлари чекиш инсон соғлиги учун зарар эканлиги маълум. Бироқ кўча-куйда, озода хиёбонлар, айниқса, йўловчи транспортларида тоза ҳавони никотин билан булғаётган, қолдиқларини дуч келган жойга ташлаб кетаётганлар ҳамон учрамоқда. Энг ачинарлиси, чиройи кун сайин гўзаллашиб бораётган вилоятимиз кўчалари, пиёдалар юриш йўлаклари, аҳоли гавжум жойлар ифлос қилинмоқда. Бундай ҳолатларга барҳам бериш зарур, албатта.
- Курилди: 530
Азиз ЭРМЕТОВ,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган
вилоят филиали директори, тиббиёт фанлари доктори.
Инсоннинг ҳаловатли ҳаёти ва умрининг узунлиги тиббий хизматнинг қай даражада ташкил этилишига узвий боғлиқ. Одамнинг саломатлиги ҳамиша бир хил, яъни яхши ҳолатда туравермайди.Ташқи таъсирлар ва ирсий омиллар туфайли танасида гоҳ-гоҳ салбий ўзгаришлар пайдо бўлади. Ана шундай пайтда, айниқса, кутилмаган дардларнинг ҳуружи чоғида дарров шифокорлар мададига муҳтожлик сезади. "103"га қўнғироқ қилиб, аҳволи ҳақида хабар етказади. "Тез ёрдам"чилар ўз вақтида бориб, зарур дори-дармонлар билан дастлабки тиббий муолажани тўкис ўтказиша олишса, бемор ҳам хурсанд, врачу ҳамшира ҳам. Кейин эҳтиёж туғилса, шошилинч тиббий ёрдам филиалларининг стационарларида муолажани давом эттириш кутилган самара бераверади. Бу борада мамлакатимизда ўзига хос хизмат тизими яратилгани истиқлол ислоҳотлари шарофатидандир.